Германиянинг Ганновер шаҳри атрофида ва Лангенхаген шаҳри яқинида Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги снарядлар топилди.

Снарядлар портлаши хавфи туфайли 19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 9:00 да 16 минглик маҳаллий аҳоли эвакуация қилиниши бошланди. Берлин ва Дортмундни боғловчи яқин атрофдаги автобан орқали ҳаракатланиш ёпиб қўйилди.

Бомбалар бир неча кун аввал бурғилаш пайтида топилган. Ҳозир сапёрлар снарядлар портлаган-портламаганини аниқлашмоқда. Операция рисоладагидек ўтадиган бўлса, аҳоли кечга яқин ўз уйларига қайтиши мумкин бўлади.
“Саросима кузатилмаяпти, барчаси режа асосида кетяпти”, деб маълум қилмоқда Лангехаген шаҳри маъмурияти вакиллари.