Индонезияда Гамалама вулқони отила бошлади

Жаҳон 19 Июль 2015 1877

Индонезия шарқида Гамалама вулқони отила бошлагани сабабли 1,5 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

“Бу рақамлар ошиши мумкин”, деб айтди Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси вакили Сутопо Пурво Нугрохо.

Вулқон шу ҳафтада уйғонди. 18 июлда вулқон 1,5 минг метрлик кул устунини ташқарига отиб чиқарди. Аввалроқ отила бошлаган Синабунг ва Раунг вулқонлари ҳам отилишда давом этмоқда, бу вулқонлар 19 июль куни мос равишда 3 минг ва 2 минг метрлик кул устунини отиб чиқарган.

Индонезияда фаол вулқонлар миқдори 130 тани ташкил қилади. Уларнинг отилиши тез-тез аҳолини эвакуация қилиш ва мамлакатда ҳаво алоқасини вақтинчалик тўхтатиш заруратини келтириб чиқаради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар