Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассисларига малака сертификатини бериш тўғрисидаги Идоралараро имтиҳон комиссиясининг Ишчи органи малакавий имтиҳонлар давомида фойдаланиладиган тест саволларининг янги базаси шакллантирди. Ушбу база билан Niitruda.uz сайти орқали танишиш мумкин. Бу ҳақда Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан йўлланган матбуот хабарномаси орқали маълум бўлди.
Навбатдаги малакавий имтихон 2015 йил 28-29 июл кунлари Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази биносида ўтказилади.