Италиянинг собиқ бош вазири: АҚШ ва Россия қаршилиги ИШИДга қарши курашиш имконини бермайди

Жаҳон 19 Июль 2015 3377

Римда ўтказилган конференцияда чиқиш қилган Италиянинг собиқ бош вазири Романо Проди АҚШ ва Россиянинг ИШИД гуруҳига қарши курашда жипслашишининг зарурлигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, бу икки давлатнинг ҳамкорлигисиз Ливия ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиб бўлмайди. Унинг сўзларини Breitbart сайти келтирмоқда.
“Террорчиликни йўқ қилиш учун энг қудратли давлатлар бир келишувга келиши зарур... Аммо бир қанча нарса бунга тўсқинлик қилмоқда. Бу АҚШ ва Россиянинг Украина масаласидаги қарама-қаршилигидир. Улар орасида зиддият анча юқори даражада сақланиб турибди”, – деди сиёсатчи.
Шу тариқа, Романа Проди Бирлашган Қироллик мустақиллик партияси раҳбари Найжел Фаражнинг Россиянинг халқаро террорчиликка қарши курашдаги ўрни ҳақидаги сўзларини такрорлади. Илгарироқ Фараж Вашингтондаги чиқишида Ғарб бу масалада Россия билан ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлаганди.

Кўпроқ янгиликлар