“Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью “Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
“Погба атрофидаги шовшув босим ўтказмаслиги керак. У дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. У қайси клубга ўтмасин, уни кучайтиради. “Ювентус”да қолса, туринликлар илгаригидай жуда кучли жамоа бўлиб қолаверади”, – деди Моуринью.
“Аммо бу бизга тааллуқли эмас, – сўзида давом этди мутахассис. – Биз Чехни Беговичга, Дрогбани Фалькаога, ёшларни бошқаларига алмаштирамиз. Ҳамма ҳам Погбага қизиқади. Аммо сиз қила олмайдиган ишлар ҳам бўлади. Масалан, менга Эйфель минораси ёқади, аммо уни боғимга ўрнатолмайман. Мен ҳатто у ерга Лас-Вегас минорасини қўя олмайман”.