Лондоннинг “Арсенал” клуби Barclays Asia Trophy ўртоқлик мусобақасининг ғолиби бўлди. “Канонирлар” мусобақа финалида “Эвертон”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Лондонликлар сафида голларни Тео Уолкотт, Санти Касорла ва Месут Озил киритган, ливерпулликлардан Росс Баркли битта жавоб тўпини амалга оширган.

Barclays Asia Trophy ўртоқлиқ мусобақаси Финал.
“Эвертон” (Ливерпуль) – “Арсенал” (Лондон) — 1:3
Голлар: Баркли, 75 — Уолкотт, 22; Касорла, 58; Озил, 62.