Мисрнинг Синай яриморолида иккита ҳарбий блокпост ўққа тутилиши оқибатида 5 нафар мисрлик ҳарбий ҳалок бўлди. Миср хавфсизлик кучлари вакилларининг маълум қилишича, Шайх Зувайд шаҳрида амалга оширилган бу ҳужумда ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари гумон қилинмоқда. Қайд этилишича, Синай яриморолида охирги ойларда ҳарбийлар ва полициячиларга тез-тез ҳужумлар уюштирилмоқда.