Олма-Отадаги меҳмонхоналаридан бирида истиқомат қилувчи шахслар икки ҳуқуқ-тартибот ходимининг муштлашувини видеолавҳада қайд қилди. Видео YouTube сайтидаги “Оса” жамоаси каналига жойлаштирилди.
Видеога берилган шарҳда айтилишича, шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари полициячиларга ҳужум қилган. Роликда Сембеков Мухит ва Қожашов Алмас исмлари тилга олинади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу видеолавҳага ҳеч қандай изоҳ билдирмади.