Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қирғизистондан контарбанда йўли билан олиб кирилаётган машиналарни аниқлаб, жиноятни тўхтатиб қолишди.
“Адолат” газетасининг ёзишича, бир гуруҳ фарғоналик фуқаролар 17 дона Chevrolet Lacetti ва 1 дона Nubira машинасини олиб киришга ҳаракат қилишган.
Айтилишича, жиноятчилар кўпдан буён бу иш билан шуғулланиб келишган. Улар ҳужжатларни сохталаштириб, машиналарни Қашқадарёда сотишган.