Қариялар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон 19 Июль 2015 2475

Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида “Ўзбекистонда ногиронларликка эга шахслар ва ёлғиз кексаларга профессионал хизмат кўрсатиш” лойиҳаси кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ва бошқармалар раҳбарлари, Стефан Пирснер, БМТ тараққиёт дастурининг масъул ходимлари, лойиҳа ходимлари ва БМТ вакиллари иштирок этди.
Ўз чиқишида вазир ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ёлғиз кексаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Сўнг лойиҳа раҳбари Яна Чичерина 2015 йилнинг биринчи ярмида олиб борилган ишларга қисқача тўхталиб, иккинчи ярим йиллик режалари борасида маълумот берди. Хусусан, у “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилгани, шунингдек, соҳа бўйича иккита ҳукумат қарорларининг лойиҳалари ишлаб чиқилгани ҳамда ушбу ҳужжатлар тез орада муҳокамага киритилиши маълум қилинди.
Мажлис якунларига кўра ҳисоботда берилган маълумотлар маъқулланиб, иккинчи ярим йилликдаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар