Тошкентдаги ижарачи фирма солиқларни яширганликда айбланди

Жамият 19 Июль 2015 1284

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Масъул ижара” МЧЖ раҳбари Анвар Солиҳов давлатдан солиқларни яширишда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, у МЧЖ бош ҳисобчиси Марина Евгонова билан ҳамкорликда даромад ва солиқ ҳақидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган. Фирма турли ҳудудларда бинолар қуриб, уларни ижарага бериш билан шуғулланиб келган.
МЧЖнинг фаолияти текширилганида, давлатга тўланиши керак бўлган солиқларнинг тўланмаганлиги фош этилди. 2011-2013 йиллар ва 2014 йилнинг ярми давомида МЧЖ раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан давлатга тўланиши керак бўлган 74.797 млн сўмлик солиқ тўланмагани аниқланди.
Бу қонунбузарлик Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Кўпроқ янгиликлар