Туркия Россия газига транзит тақдим қилишдан бош тортмоқда

Жаҳон 19 Июль 2015 5844

Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Тонер Йилдиз Россия газини Украинани четлаб ўтиб Европага етказиш имконини берадиган “Турк оқими” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Россиянинг “Газпром” компанияси билан муҳокамаларнинг боришига изоҳ бериб ўтди.

“Москва бизнинг тимсолда фақатгина транзит қилувчи давлатни кўрмоқда. Бундан бизга ҳеч қандай фойда йўқ. Биз биргаликда етказиб бериш тизимларини яратишдан манфаатдормиз. Бу масала бўйича принципиал келишувга эришилган эди, бироқ Россия фикридан айнимоқда”, деб таъкидламоқда Йилдиз.

Вазирнинг атйишича, “Турк оқими” Москва каби Анқаранинг ҳам манфаатларига жавоб бериши керак. “Биз ҳеч қачон бизнинг манфаатларимизга хавф солувчи ён босишларга рози бўлмаймиз”, деб қўшимча қилди Йилдиз ва муаммо газга чегирмалар бериш билангина ҳал бўлмаслигини айтиб ўтди.

“Турк оқими” газ қувурини қуриш ҳақидаги қарор Украинадаги можаро сабабли Европа Иттифоқининг тутган йўли туфайли 2014 йилнинг декабрида ёпилган “Жанубий оқим” бўйича ишларнинг тугатилишидан кейин қабул қилинган эди. Бу газ қувурининг қуввати йилига 60 млрд куб метр газни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар