Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Фейсбукдаги саҳифаси орқали мамлакат МДҲнинг қидирув тизимида иштирок этишидан бош тортишини маълум қилди. Эндиликда, айтилишича, Украина МДҲ давлатларидаги қидирув ишларини Интерпол орқали амалга оширади.
Аваков берган маълумотларга қараганда, Давлатлараро ахборот банки эгаси бўлган Россия ИИВ қидирувдаги украиналик жиноятчилар ҳақида ахборот киритишни тўхтатган. Шу туфайли Украина 2015 йил 24 августдаги ахборот алмашиш бўйича МДҲ давлатлари ИИВлари шартномасидаги иштирокини бир томонлама тўхтатишга қарор қилди.
Украина жорий йилнинг январь ойидаёқ ушбу базага қидирувдаги жиноятчилар ҳақида маълумот киритишни тўхтатишга қарор қилган эди.