Украина президентининг маслаҳатчиси Юрий Бирбков Фейсбукдаги саҳифасига мамлакат қуролли кучларининг янги либослари суратларини жойлаштирди.


“Сизга жангчиларнинг янги либослардаги фотосуратлари ёқади. Сиз армия чиройли кўрина бошлаганидан хурсанд бўласиз. НАТОники эмас, бизники, ўзимизнинг матодан, ўзимизнинг рангларимизда”, – дейилади расмларга қолдирилган изоҳда.