Америкалик ва италиялик миллиардерлар Уоррен Баффет ва Алессандро Порто Грецияда Сароник кўрфазида жойлашган Авлиё Фома оролини харид қилди. Бу ҳақда Грециянинг Proto Thema нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, 1.2 кв км майдонга эга орол миллиардерларга 15 млн еврога тушган.
“Ҳозир Грецияда улкан имкониятлар мавжуд, ва кўплар унга инвестиция киритишга тайёр”, – шарҳлаб ўтди янгиликни Баффет.