Винер-Усмонова Халқаро Олимпия қўмитасининг кумуш ордени билан тақдирланди

Жаҳон 19 Июль 2015 3990

Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Россияда хизмат кўрсатган спорт мураббийи Ирина Винер-Усманова Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан жаҳон спорт ҳаракатига қўшган улкан хизматлари ва Олимпия ўйинлари идеалларига садоқати учун ХОҚнинг кумуш медали билан тақдирланди.

Винер-Усмоновани тақдирлаш маросими Россия Олимпия қўмитасида қўмита президенти Александр Жуков, фахрий президенти Виталий Смирнов ва бошқа мутассади шахслар иштирокида бўлиб ўтди.

Ирина Винер-Усманова бу мукофотни бутун жаҳон бадиий гимнастикасига берилган мукофот деб билишини айтди.

“Менинг тимсолимда бутун жаҳон бадиий гимнастикаси тақдирланди, деб ҳисоблайман. Биз нафақат Россия бадиий гимнастикасини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бизга рақиблар, рақобатчилар керак. Ғалаба қилиш учун олдинга ҳаракат қилиш керак. Шунинг учун бизда, Россияда кўплаб давлатлар вакиллари машқ қилишади”, деб айтди Винер-Усмонова.

Винер-Усмонова бадиий гимнастика Олимпия ўйинлари дастурида қолишига умид билдиришини айтиб ўтди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар