Windows 10 негизидаги Acer Cloudbook ноутбуклари 169 доллардан сотувга чиқарилади

Технология 19 Июль 2015 2388

Acer компанияси нарх борасида хромбуклар билан рақобатлаша оладиган, Windows 10 операцион тизимида ишловчи арзон Cloudbook ноутбуклари сериясини сотувга чиқаришга тайёрламоқда. Мисол учун, 11,6 дюймли экранга эга Acer Aspire One Cloudbook августда 169 доллардан сотувга чиқарилади. Шунингдек, 14 дюймли экранга эга ноутбук сотувга чиқарилишга тайёрланмоқда.

Айни пайтда бозорда Windows негизидаги 200 доллар атрофида таклиф қилинаётган ноутбукларни кўплаб учратиш мумкин, мисол учун, Acer Aspire E11, ASUS EeeBook X205 ва HP Stream 11 ноутбуклари. Бироқ 169 долларлик Aspire One Cloudbook айни пайтда Windows негизидаги ноутбуклар орасида энг арзони бўлиши мумкин.

Компания ноутбукнинг батафсил кўрсаткичларини ошкор этмаган, бироқ бу ноутбукда юқори унумдорликка эга бўлмаган процессор, кичик тезкор хотира ва қаттиқ диск, 1366 × 768 нуқтали экран, хуллас қиммат бўлмаган компьютердан кутиш мумкин бўлган ҳамма нарсага эга бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Aspire One CloudBook каби компьютерлар Microsoft га арзон ноутбуклар сегментида Google билан рақобатлашишга ёрдам беради.

149 доллардан таклиф қилинаётган Google Chrome OS негизидаги ноутбуклар содда фойдаланувчи интерфейси, тез ёқилиши ва чекланган муҳитда ишлагани учун нисбатан хавфсизликка эгалиги билан ажралиб туради. Бироқ хромбукда Windows учун мўлжалланган дастурларни ишга тушириб бўлмайди ва бу ҳолат баъзи фойдаланувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14585 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68274 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37136 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 1022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1128 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1699 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1707 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар