ХХР расмийлари “террорчилик ва диний экстремизм тарғиб қилувчи” видеолавҳалар кўргани учун 20 нафар хориж фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда ТИВ хабарномасига асосланган ҳолда Синьхуа агентлиги дарак бермоқда.
Айтилишича, чет элликлар ушбу видеоларни меҳмонхонада кўришган.
Улар орасида ЖАР, Буюк Британия ва Ҳиндистон фуқаролари бор. Уларнинг бари айбини тан олди.