“Ювентус” яримҳимоячиси Артуро Видалнинг “Бавария”га эҳтимолий трансфери бўйича баъзи тафсилотлар маълум бўлди.

Мюнхен клуби футболчи учун 37 млн евро ва яна 3 млн евро қўшимча бонуслар сифатида тўлайдиган бўлди.

Футболчи “Бавария”да ҳафтасига 130 минг евро маош олади.

Мюнхенликлар футболчининг трансферини ҳафта охиригача эълон қилишади. Чилилик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади.