Qatar Foundation ташкилоти 2010 йил “Барселона” жамоаси билан ҳомийлик шартномаси имзоланади. Унга мувофиқ, араб мамлакатларида жамоа мухлислари сонини янада ошириш ва атрибуткалар савдосини кучайтириш мақсадида ўз рамзий тимсолига ўзгартириш киритди. Яъни тимсолдаги мусулмонлар ҳамиятига тегувчи қизил хоч тасвиридаги горизонтал қизил чизиқ олиб ташланди.
Бундай ҳолат “Реал” футбол жамоаси билан ҳам кузатилганди. Ўшанда жамоа БАА шайхларидан бири билан қиймати 1 млрд АҚШ долларига тенг сунъий орол қуриш борасида келишувга эришилади. Шайх эса клуб тимсолидаги барча хоч тасвири ва қироллик тожини ўзгартиришни талаб қилади ва бу ижобий хал қилинган.



Манба: Muxlis.uz