2015 йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Салиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳни қабул қилди.

Элчи ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания муносабатларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Шунингдек, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.