Бартомеу Абидал ва Пуйолни "Барселона"да ишлаш учун таклиф этмоқчи

Спорт 20 Июль 2015 1174

18 июль куни "Барселона" президентлигига қайтадан сайланган Хосеп Мария Бартомеу жамоанинг собиқ ўйинчилари Карлос Пуйоль ҳамда Эрик Абидални ишга таклиф этишни режалаштирган. Бу ҳақда Sport.es нашрида ёзилган.

Қайд этиш жоизки, Бартомеу аввалги президентлиги даврида ҳам Абидалга 2 марта шу ҳақида таклиф жўнатган, лекин собиқ футболчи томонидан рад этилганди. Яқин кунларда президент Абидал билан шу масалани муҳокама қилиш учун учрашмоқчи.

Пуйоль эса муқаддам жамоада собиқ спорт директори Андони Субисареттанинг ёрдамчиси сифатида ишлаган, жорий йилнинг бошида Субисаретта ишдан бўшатилгач, у ҳам истеъфо берганди. Пуйоль жамоага қайтишга қарши эмаслигини билдирган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар