Блаттер ФИФАнинг Ижроия қўмитаси йиғилиши вақтида Платини билан учрашади

Спорт 20 Июль 2015 999

ФИФАнинг амалдаги раҳбари Йозеф Блаттер 20 июль куни Цюрих шаҳрида ўтказиладиган ташкилот Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади. У бу тадбир давомида УЕФА президенти Мишель Платини ҳамда бошқа конфедерациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

As нашри хабар беришича, бу тадбирда кўриладиган асосий масала ФИФАнинг янги президенти учун муддатидан олдин ўтказиладиган сайлов кунини аниқлаш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, май ойи сўнгида ФИФА тизимидан бир қанча амалдорлар пул ювиш ва 2010, 2018 ва 2022 йиллардаги мундиаллар мезбонларини аниқлаш жараёнидан порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Шундан сўнг, 2 июнь куни Блаттер ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этиши ҳақида маълум қилганди.

Нашр хабарига кўра, ФИФА президентлиги учун асосий нозмзодлардан бири Мишель Платини ҳисобланади ва уни 6та конфедерациянинг 4тасида тўла қўллаб-қувватлашади.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Блаттер ташкилотни 1998 йилдан бери бошқариб келади. У 29 май куни ФИФА президентлиги учун бешинчи муддатга қайта сайланганди, лекин юқорида қайд этилган можаролат туфайли ўз ўрнини бўшатиб қўйишини эълон қилганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар