БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” билан келишувни тасдиқловчи Эрон бўйича резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳужжатда МАГАТЭ томонидан Теҳрон ўз мажбуриятларини бажараётгани тасдиқлангандан кейин Хавфсизлик кенгаши линияси бўйича Эронга киритилган барча санкцияларнинг тўлиқ бекор қилиниши назарда тутилган.

Ҳужжатда Хавфсизлик кенгаши “келишув кучга киргандан кейин 10 йилдан сўнг Эрон ядровий дастурини кўриб чиқишни тўхтатиши” таъкидлаб ўтилган.