Бу ҳафтада бўйин умуртқаларидан биридан жароҳат олган АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш Мэн штатидаги шифохонадан чиқди. Бу ҳақда 19 июль куни Бушлар оиласининг расмий вакили Жим Макграт журналистларга маълум қилди.

Катта Жорж Буш 15 июль куни Кеннебанкпортдаги (Мэн штати) ўз уйида йиқилиб тушиб, бўйин умуртқасидан жароҳат олгандан кейин Портленддаги тиббиёт марказига ётқазилган эди.
Аввалроқ Макграт собиқ президентнинг аҳволи яхши эканлигини ва олинган жароҳат унинг ҳаётига хавф солмаётганини маълум қилганди.
Катта Буш маълум вақт давомида махсус бўйин корсети тақиб юришига тўғри келади.

Катта Жорж Буш 1989-1993 йиллар давомида АҚШ президенти лавозимини эгаллаган. Унгача Буш Рональд Рейган президентлиги даврида (1981-1989 йй.) вице-президент, конгрессмен, АҚШнинг БМТдаги вакили, АҚШнинг Хитойдаги махсус элчиси ва Марказий разведка хизмати директори лавозимларида ишлаган.