Лондоннинг "Челси" жамоаси ёзги трансферлар вақтида колумбиялик вингери Хуан Куадрадони сотишни мўлжалламоқда.

The Guardian нашри хабарига кўра, ярим йил олдин "Фиорернтина"дан харид қилинган Куадрадо ишончларни оқлай олмади ва асосий таркибга кира олмади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" бу 27 ёшли футболчини қишки трансферлар вақтида 26,1 млн фунт эвазига трансфер қилганди.

Бироз олдинроқ, Италиянинг "Ювентус" ва "Рома" жамоалари уни ўз таркибида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.