Деми Мурга тегишли уйдаги ҳовуздан ёш йигит жасади топилди

Жаҳон 20 Июль 2015 6932

Голливуднинг таниқли актрисаси Деми Мурнинг Лос-Анжелес шаҳридаги уй ҳовузидан 21 ёшли йигит жасади топилган. Бу ҳақда The Daily News хабар берди.

Маълум қилинишича, бу уйда 18 июль куни кечаси зиёфат ўтказилган ва марҳум ўша зиёфат меҳмонларидан бири бўлган. Унинг жасади 19 июль тонгида аниқланган.

Полициянинг сўзларига кўра, бу вақтда уй соҳибаси Деми Мур ҳам, унинг фарзандлари ҳам уйда бўлишмаган.

Кўпроқ янгиликлар