ФИФА президенти лавозимига собиқ номзод, Иордания шаҳзодаси Али ибн ал-Ҳусайн ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер ФИФАнинг янги президенти сайланадиган навбатдан ташқари конгресснинг ўтказилишини кутиб ўтирмасдан зудлик билан истеъфога кетиши кераклигини айтмоқда.

“Агар ФИФАнинг янги президенти сайловлари декабрда ўтса, ФИФАнинг юқорисида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди, бу эса бизга жуда зарур.
Блаттернинг истеъфосини бошқа чўзиш керак эмас. У ўзига ўринбосар танлаб, сайловлар боришига таъсир ўтказа олмаслиги учун ҳозироқ истеъфога кетиши керак”, деб айтмоқда ал-Ҳусайн.