20 июль кунидан бошлаб Греция банклари яна ишлай бошлади. 3 ҳафталик танаффус якунланган. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар бермоқда.
 
Қайд этилишича, банкларда узун навбатлар юзага келган.
 
Хабарда айтилишича, Европа Иттифоқи билан олиб борилган музокараларда келишувга эришилганига қарамасдан, Греция ҳукумати чекловларни бекор қилмоқчи эмас. Ҳозирча хорижий пул ўтказмаларига рухсат берилмаган. Нақд пулларни ечиб олиш бўйича ҳам чекловлар сақланиб қолган. Айни вақтдаги тартибга кўра, греклар бир ҳафтада 420 евронигина нақд пулга айлантира олиши мумкин бўлади.
 
Биржа эса ёпиқлигича қолмоқда.