ИШИД гуруҳи раҳбари Абубакр ал-Бағдодий жангариларга қатл видеоларини интернетга жойлаштиришни тақиқлади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Бундай қарор “уларни қўллаб-қувватловчи мусулмонлар ва уларнинг болаларининг туйғуларини ҳақорат қилмаслик” учун қабул қилинган.
Айтилишича, гуруҳнинг барча ахборот идораларига бу борада ёзма топшириқлар юборилган.