“Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью “Челси” жамоасининг трансфер нишонлари ҳақида маълумот берди.

“Мен мувозанат учун ҳимоячи қидирмоқдаман. Бу масала ҳал бўлгандан кейин биз ўйинчиларимиз билан нима бўлишига қарамасдан, исталган вазиятга жавоб топа оламиз. Агар кимдир кетишни истаса, биз бунга зудлик билан жавоб беришимиз ва унинг ўрнига яна кимнидир олишимиз керак бўлади, чунки таркиб ҳозирда мувозанатлашган ва бу мувозанатни йўқотиш керак эмас.

Педро? Бизда 5 нафар яримҳимоячи бор, агар кимнидир йўқотсак, мен яна кимнидир олишим мумкин, бироқ ҳозирда менда мувозанат ҳам, сифат ҳам, рақам ҳам бор.

Мавсумни ўтган йилги таркиб билан ўтиш биз учун катта синов бўлади”, деб айтди Моуринью

Аввалроқ португалиялик мураббий “Челси” “Эвертон” ҳимоячиси Жон Стоунзни кўз остига олганини тасдиқлаган эди.