Калифорния штатининг жанубий қисмида жойлашган Лос-Анджелес ва Финикс (Аризона штати) шаҳарларини боғловчи тезюрар йўл кўприги қулаб тушди. Бу ҳақда якшанба куни KESQ телеканали хабар тарқатди.

Манбада айтилишича, вайроналар остида юк автомобили қолиб кетган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан машина ҳайдовчиси қутқариб қолинган. Унинг ҳаёти хавфдан узоқ экани айтилмоқда.

Кўприкнинг қулашига Калифорния штатининг жанубий туманларида ёққан жала сабаб бўлгани айтилмоқда.