АҚШ ва Эрон Теҳроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришилганига қарамасдан иттифоқчилар бўлишмайди, деб айтди АҚШ давлат котиби Жон Керри.

“Биз иттифоқчилар эмас, рақиблар бўлиб қоламиз. Бизда келишмовчиликлар бор ва бизда пуч хаёллар йўқ”, деб айтди Керри CBS телекомпанияси эфирида.

Шу билан биргаликда, Керри Теҳронга ядровий қуролга эга бўлишга имкон бермайдиган ядровий дастур бўйича келишувни қўллаб-қувватлашини айтди.

“Биз ядровий қуролга эга бўлган ва бўлмаган Эрон – иккита турли давлат эканини биламиз. Биз ушбу келишув Яқин Шарқ, Исроил, минтақа учун вазиятни кўпроқ хавфсизроқ қилади, деб ҳисоблаймиз”, деб таъкидламоқда Керри.

Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” 14 июль куни кўп йиллик Эрон атоми муаммосини ҳал қилиш бўйича тарихий келишувга эришди. Кўп ойлик музокаралар умумий қўшма ҳаракатларнинг қабул қилиниши билан якунланди. Бу ҳаракатларнинг Эрон томонидан бажарилиши Эрондан БМТ Хавфсизлик кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан киритилган иқтисодий ва молиявий санкцияларни тўлиқ бартараф қилади.