КОНКАКАФ турнирида ярим финал иштирокчилари номи маълум бўлди

Спорт 20 Июль 2015 1217

19-20 июль кунларида АҚШ мезбонлигида ўтаётган 2015 йилги КОНКАКАФ турнирининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

19 июль куни «M&T Bank Stadium» стадионида Куба терма жамоасини қабул қилган АҚШ 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда 3та гол урган Клинт Демпси жами 6та гол билан турнир тўпурарига айланди.

АҚШ - Куба 6:0
Голлар: Демпси (4), Зардес (15), Юханссон (32), Гонсалес (45), Демпси (64, пен), Демпси (78)

Шу куни ўша стадионда Гаити билан учрашган Ямайка терма жамоаси эса 1:0 ҳисобидаги кичик ғалаба эвазига ярим финалга йўл олди.

Гаити - Ямайка 0:1
Гол: Барнс

19 июль кунига белгиланган чорак финал ўйинларининг яна бири «New Meadowlands Stadium, East Rutherford» ўйингоҳида ўтказилди. Унда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси Панама билан асосий вақтда 1:1 ҳисобини қайд этди. Қўшимча вақтларда ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар сериясида панамаликларнинг қўли баланд келди 6:5.

Тринидад ва Тобаго - Панама 1:1 (5:6)
Голлар: Техада (37) - Жонс (54)

20 июль куни эса Мексика Коста-Рика билан учрашди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди. Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, қўшиб берилган экстра-таймларнинг иккинчиси тугаётган вақтда Коста-Рика дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва уни Гуардадо аниқ амалга оширди.

Мексика - Коста-Рика 1:0
Гол: Гуадрадо (120, пен)

Энди турнирнинг ярим финал ўйинлари 22 июль куни оқшомида ўтказилади. Ярим финалда АҚШ Ямайка билан, Мексика эса Панама билан учрашади.

Кўпроқ янгиликлар