АҚШнинг қурол ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан бири Lockheed Martin Corp. вертолёт ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Sikorsky Aircraft компаниясини харид қилиш учун 8 млрд доллар тўлайди. Бу ҳақда ишончли манбаларига асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар берган.

Қайд этилишича, компания тузилган битим ҳақида 20 июль куни эълон қилади.

Хабарда айтилишича, бу харид Lockheed учун 20 йил олдин Martin Marietta Corp. компанияси 10 млрд доллар эвазига сотиб олинганидан буён иккинчи йирик харидага айланади.