Луис Энрике Арда Турон ижарага берилмаслигини таъкидлади

Спорт 20 Июль 2015 1116

"Барселона" жамоасининг янги харидларидан бири Арда Турон 2016 йилнинг январигача бўлган муддатда бошқа жамоага ижарага берилмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Луис Энрике маълум қилган.

"Турон январгача таркибимизда ҳаракат қила олмайди. Бу биз учун яхши ҳолат эмас. Лекин бу муддат ичида у жамоа билан машғулотларда қатнашишда давом этади. У ижарага бериб юборилмайди. Бу масалани бошқа муҳокама қилмаймиз", дейди Луис Энрике Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, ФИФА "Барселона"га қўллаган тақиқ бўйича жамоа 2016 йилнинг январигача янги ўйинчиларини майдонга тушира олмайди. Ташкилот бу жамоани трансферлар сиёсатида қинғир йўллардан фойдалангани, вояга етмаган футболчиларни ўз таркибига қўшиб олгани учун жазолаган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар