"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг асосий ҳужумчиси Лионель Месси АҚШдаги мавсумолди йиғинларига жалб этилмаганига изоҳ бериб ўтди.

"2014-2015 йиллар мавсуми Месси учун жуда узун давом этди. Америка Кубогидаги иштирокидан кейин унга кўпроқ дам олиш имконияти берилди. У АҚШга бормайди", дейди Энрике Marca нашрига берган интервьюсида.

У ўз фикрини давом эттириб, янги мавсумда ҳам "Барселона" требль қайд этишни мақсад қилганини билдирган.

Бундан олдинроқ, Месси ва Маскерано Аргентина терма жамоасидаги иштироки туфайли "Барселона"га бошқалардан бироз кейинроқ, АҚШдаги турне вақтида келиб қўшилишини маълум қилганди.