Малайзия раҳбарияти интернетдаги энг таниқли мухолифатчи сайтлардан бирин блоклаб қўйди. Channel News Asia телеканалининг хабар беришича, бунга сайт олиб бораётган аксилкоррупция суриштируви, шунингдек, бош вазир Нажиб Раззоқнинг шахсий ҳисобига 700 млн доллар ўтказилгани ҳақидаги хабарнинг чиқиши сабаб бўлган.

Коммуникация ва мультимедиа ишлари бўйича миллий қўмитада маълум қилинишича, The Sarawak Report сайтининг ёпилишига расмий сабаб сифатида текширилмаган ахборотнинг чоп қилиниши ва миллий барқарорликка таҳдид кўрсатилган. Шу билан бирга, идора вакиллари блоклаш вақтинчалик амал қилинишига ишонтиришди. Унга қадар бош прокуратура, марказий банк ва аксликоррупцион қўмита вакилларидан иборат махсус комиссия сайт фаолиятини текширувдан ўтказади.

Сайт The Wall Street Journal берган маълумотларга таянган ҳолда бош вазир 1MDB давлат жамғармаси билан боғлиқ бир қанча компаниялардан 700 млн доллар олганини хабар қилганди. Бир неча кундан сўнг газета бу билан боғлиқ ҳужжатларни ҳам чоп этган эди. Ҳукумат раҳбарининг ўзи бу маълумотларни инкор қилиб, мухолифатчиларни “сиёсий саботаж”да айбламоқда.