20 июль куни Мексика шимолидаги Дуранго штатида номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилиши натижасида 11 киши ўлдирилган.

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида яна 5 киши жароҳатланган.

Ҳужум қилувчилар воқеа жойидан дарҳол ғойиб бўлишган. Айни вақтда уларни қидириш борасидаги ишлар натижа бермаяпти.

Маълум бўлишича, ҳужумга учраганлар Сапиорис қишлоғида яшовчи кишилар бўлган. Жароҳатланган 5 кишидан бирининг аҳволи жуда оғирлиги айтилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув ва қидирув ишларини олиб бормоқда.