Молдова пойтахти Кишниёв шаҳрида терроризмда гумон қилинган Россия ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Молдова ахборот ва хавфсизлик хизмати (SIS) маълумотларига таяниб Укринформ нашри хабар тарқатмоқда.

«Қамоққа олинган Ўзбекистон фуқароси «Шарқий Туркистон ислом ҳаракати» террорчилик ташкилоти аъзоси сифатида шубҳа остига олинган. Бундан ташқари трансмиллий террорчилик гуруҳларидан бири аъзоси сифатида Россия ҳудудида қидирилаётган Шимолий Осетия фуқароси ҳам ҳибсга олинди», дейилади ташкилот хабарида.

Ҳозирда мазкур жиноятчилар Молдова муҳожирларнинг вақтинча яшаш марказидан чиқариб олинган.

SIS берган хабарда айтилишича, террорчиларни қўлга олишда маҳаллий ИИВнинг алоҳида ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатган. Бундан ташқари, хабарда айтилишича, жиноятчилар қўлга олинганида уларнинг қароргоҳида бир неча ўқотар қуроллар ва ҳарбий кийимлар топилган.