National Interest: АҚШ Россиянинг Ўрта Осиёдаги таъсири кучайишига кўнишга мажбур

Жаҳон 20 Июль 2015 6034

Украина шарқидаги вазият юзасидан келиб чиққан ихтилофга қарамай, АҚШ Россиянинг Ўрта Осиёда мустаҳкам ўрнашишидан манфаатдор, негаки минтақада икки мамлакатнинг умумий манфаати – террорчиликка қарши кураш мавжуд. Бу ҳақда The National Interest нашридаги мақолада айтилди.
2015 йил апрелида Россиянинг Тожикистондаги 201-мотоўқчи дивизияси қўмондони расмий Москва 2020 йилга қадар минтақадаги ҳарбийлари сонини 5 900 кишидан 9 000 кишига етказишини айтган эди. Икки ойдан сўнг бу ҳаракат бекорга амалга оширилмаётгани маълум бўлди: тожикистонлик полковник Гулмурод Халимовнинг ИШИД таркибига ўтиб кетиши вазиятнинг мураккаблигини кўрсатиб берди.
ИШИДнинг минтақага таъсири ҳозирча у қадар кучли бўлмаса ҳам, минтақа давлатлари, Россия ва АҚШ унга қарши курашишга тайёр туриши керак.
Мақола муаллифининг фикрича, Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотига кириши минтақа хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар