Нетаньяху: Эрон билан келишув ядровий дастурдан тўла воз кечилишини назарда тутиши керак

Жаҳон 20 Июль 2015 1367

Расмий Теҳрон билан имзоланадиган келишув Эрон ядровий дастурининг тўла тўхтатилишини назарда тутиши керак. Бу ҳақда 19 июль куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг АВС телекомпаниясига берган интервьюсида баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Венада Эрон ва воситачилар олтилиги ўртасида ўтказилган музокаралар якунларига кўра ядровий дастур бўйича келишувга эришилган эди. Аммо келишув шартлари Исроилнинг норозилигига сабаб бўлиб келмоқда.
Келишув қандай шаклда бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Нетаньяху “Демонтаж эвазига демонтаж” кераклигини таъкидлаб ўтди:
“Санкцияларнинг олиниши эвазига Эрон ядровий дастурини демонтаж қилиш. Маъмуриятнинг дастлабки нуқтаи назари шунақа эди; ўйлайманки, бу тўғри қараш эди”.
Аслида эса, бош вазирнинг фикрича, келишувга кўра Эрон “икки нарсага ҳам эришди”: “У ядровий инфраструктурани сақлаб қола олади, санкциялар эса қисқа муддатли истиқболда бекор қилинади”.
Нетаньяхунинг фикрича, ушбу келишув Исроилнинг ва бутун Яқин Шарқнинг хавфсизлигига таҳдид солади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар