Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 35 ёшли эркак киши мурожаат қилиб, номаълум шахс уйи олдида унинг 2008 йилда туғилган қизини қулоғидан сариқ металлдан ясалган зиракларини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб 46 ёшли фуқаро содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.