Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда "Ўзбекистон" канали директори лавозимларида ишлаб келган 44 ёшли Олим Тошбоев ўз вазифасидан озод этилди.

Филология фанлари номзоди бўлмиш Олим Тошбоев бу лавозимга 2013 йилнинг октябрида тайинланган эди.
Ўзбекистон Миллий Университетининг Журналистика факультетида ўқиган Олим Тошбоев узоқ йиллардан буён МТРКнинг турли бўлимларида фаолият кўрсатиб келаётганди.

У 1996-1997 йилларда "Ўзбекистон" радиосининг "Адабиёт ва радиотеатр" таҳририяти бошлиғи сифатида, 1997 йилда "Ўзбектелефильм" студияси муҳаррири сифатида, 1997-2001 йилларда "Тошкент" студиясининг "Сиёсат" бўлими таҳририятида, 2001-2005 йилларда "Ёшлар" телерадиоканалининг "Камолот" студиясида муҳаррир бўлиб ишлаган.
2005-2006 йиллар мобайнида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Сиёсат" дирекциясида директор сифатида ишлаган Олим Тошбоев 2006 йилдан 2009 йилгача "Ўзбекистон" телерадиоканалининг "Ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар" таҳририятида бош муҳаррир бўлган эди.