Бугун олий ўқув юртлари қабул комиссияларининг иши тугайди. Соат 9:00 ҳолатига кўра улар умумий ҳисобда 548 минг абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилиб олган.
2014 йили бу кўрсаткич 543 мингга тенг эди.
Шу тариқа, жорий йилда абитуриентлар миқдори бўйича янги рекорд ўрнатилади. Бакалавриатга 57 957 талаба қабул қилиниши инобатга олинса, танлов бир ўринга 9.47 номзодни ташкил қилади.