Ўзбекистонлик санъаткорлар Германияда ўтказилган маданий тадбирда иштирок этишди

Маданият 20 Июль 2015 3677

Июль ойининг биринчи ўн кунлигида Германияда ўтказилган турли маданий тадбирларда ўзбекистонлик санъаткорлар ҳам иштирок этишди. Жумладан “Ниҳол” мукофоти лауреати, халқаро танловлар ғолиби Илёс Арабов ижросидаги мумтоз ашулалар ҳамда “Эътироф - 2014” танлови ғолиби, ёш истеъдодли раққоса Шодиёра Омонованинг рақсларидан олмон томошабинлари ва бошқа санъат ихлосмандлари ҳайрату завққа тўлишди.


- Чинакам санъат тил танламайди, деган гап нақадар ҳаётий эканлигига Германиядаги концертлар давомида яна бир бор иқрор бўлдим. Хорижий тингловчилар мумтоз меросимиз дурдоналарини мароқ билан эшитганлари кўнглимни ифтихорга тўлдирди. Айниқса, мақомларимиз ва “Мустаҳзод”, “Самарқанд ушшоғи”, “Бозургоний”, “Салламно”, мавриги, лазги каби ашула ва қўшиқларимиз уларга беҳад манзур келди. Шодиёрахоннинг “Доира рақси”ни ҳайрат билан томоша қилиб, танбур, най наволарига маҳлиё бўлдилар, дейди Илёс Арабов.
Бу каби тадбирлар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маданий кўприк вазифасини ўтайди, деб хабар берди Ўзбекнаво эстрада бирлашмасининг матбуот хизмати.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар