Қирғизистон Қозоғистон чегарасида 800 м ер сўради

Жаҳон 20 Июль 2015 3580

19 июль куни Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари Карим Масимов ва Темир Сариев ўртасидаги музокаралар чоғида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Чуй вилоятидан ўтадиган чегара ҳудуди бўйича алоҳида келишув имзолашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Вечерний Бишкек” нашри ёзмоқда.
Сариевнинг сўзларига қараганда, Тўқмоқ шаҳри яқинида Иссиқкўлга элтувчи Бишкек-Норин-Тўруғарт автойўли Қозоғистон ҳудудидан транзит билан ўтади. Бу ҳудуд 800 м ни ташкил қилади.
“Бишкекдан Иссиқкўлга боришимизда йўл Қозоғистон чегарасини кесиб ўтади, 800 м дан сўнг йўл яна ичкарига киради ва ўзига хос кўричакни ҳосил қилади. Биз ушбу чегара участкасидан фойдаланиш бўйича алоҳида келишув имзолашни таклиф қиламиз. Ахир яқин орада ягона иқтисодий иттифоқ таркибида бўламиз. Агар келишув имзоланса, биз ушбу йўл участкасини қарамоғимизга оламиз”, – деди Сариев.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар