Қирғизистонда собиқ депутат ИШИДга ёрдам беришда айбланиб қўлга олинди

Жаҳон 20 Июль 2015 2811

Қирғизистонда ИШИД гуруҳи террорчиларига ёрдам беришда айбланиб собиқ парламент депутати қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот бўлимига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, собиқ депутат Манас аэропортида мамлакат ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиш чоғида қўлга олинган. Унинг исми-шарифи ҳозирча ошкор қилинмади. Фақатгина 2006-2010 йилларда “Оқ йўл” партиясидан парламентда фаолият юритгани айтилди.
Миллий хавфсизлик қўмитасининг ишонтиришича, собиқ депутат 16 июль куни йўқ қилинган террорчилар гуруҳига бевосита алоқадор бўлган, жумладан, унга пул ва қурол-аслаҳа етказиб турган.
Эслатиб ўтамиз, махсус қисмлар томонидан Бишкек ва унинг атрофида ўтказилган тезкор тадбир давомида ИШИДнинг 6 аъзоси ўлдирилган ва 7 нафари қўлга олинган эди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар