Раҳматилла Мирзаевнинг рафиқаси: ўғлимнинг бу фожиага алоқаси борлигига ишонгим келмайди

Ўзбекистон 20 Июль 2015 24269

Таниқли сухандон, бир неча ой муқаддам ўлдириб кетилган Раҳматилла Мирзаевнинг турмуш ўртоғи Раиса Мирзаева “Даракчи” газетасига интервью берди. Интервьюда у марҳум билан қандай танишгани, турмуш кечиргани ҳақида гапирди, шунингдек, ўғлининг ушбу жиноятга алоқаси борлигига шубҳа билдирди.
“Биз Раҳматилла ака билан 1975 йилда дугонамнинг туғилган кунида танишганмиз, – ҳикоя қилиб берди Раиса Мирзаева. – Ўша йил мен чет тиллар институтини, Раҳматилла ака эса театр санъати институтини тугатдик. У кишини ота-онам билан таништирдим. Аввалига унинг сухандон эканлиги уларга ёқмади. Кейинчалик у билан яқинроқ танишишганидан сўнг ёқтириб қолишди. Кунларнинг бирида Раҳматилла ака илк учрашувлардаёқ орамизда меҳр пайдо бўлганини англаб, ҳаммасини ҳар томонлама ўйлаб кўргани ва якуний қарорга келганини айтди”.
Бундан ташқари, сухандон оилавий муносабатлари нега дарз кетгани ҳақида гапириб берди:
“Таниқли эркаклар атрофида доим ҳар хил аёллар, мухлисалар бўлади. Уларнинг айримлари бировларга тегишли нарсаларга дарҳол эгалик қилишни исташади. Икки нафар фарзанди бор, оилали эркакни йўлдан уришга тайёр аёл бахтимизга соя солди. Афсуски, бундайлар бугун кўплаб бегуноҳ аёллар ва болаларнинг бахтига завол бўлишади. Ҳеч қайси аёл менинг ўрнимда бўлишни истамаса керак. Умр йўлдошим бу ҳодисани ҳаётидаги энг катта хато деб қабул қилган. Йиллар давомида у оиламизни қайта тиклашга интилди. 8 март куни бирйўла иккита тўй ҳақида яқинларимизга маълум қилмоқчи эдик: бу бизнинг қайта оила қуришимиз ва ўғлимизнинг тўйи ҳақида! Афсус...”.
Раиса Мирзаева ўғли Умиднинг отаси билан муносабати яхшилигини, шу боис унинг бу жиноятга алоқаси борлигидан шубҳада эканлигини маълум қилди:
“Умиднинг ҳаётида эса ота-она асосий инсон эди. у отасини жуда яхши кўрар, унга ғамхўрлик қилар, тез-тез олдига бориб турар, уйдаги ишларни бажарар, отаси йўқлигида уйда ҳаммасига бош-қош бўларди. Раҳматилла ака болаларидан итоаткор бўлишни талаб қиларди...
... 15 февраль куни. У уйимизга Умиднинг тўйи ҳақида гаплашиш учун келган эди. 27 февраль куни эса охирги марта телефон орқали гаплашгандик. Гап Раҳматилла аканинг ўлимидан бир неча кун олдин Умидга Lacetti автомобилини совға қилганлиги ҳақида борди. Умиднинг Spark’и борку, нима учун янги машина керак бўлди? деган гапимга: Мен Умидга ваъда қилган эдим, деди...”.
“Ким нима дейишидан қатъий назар, мен ўғлимнинг бу фожиага алоқаси борлигига ишонгим келмайди”, – сўзини якунлади Раиса Мирзаева.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар