"Рома" жамоаси "Барселона"нинг бразилиялик 30 ёшли ҳимоячиси Адриано Корреяни харид қилиш бўйича келишувга эришган.

Sky Sport Italia нашри маълумотига кўра, жамоалар вакиллари шу бўйича шартномани тасдиқлаш учун учрашишлари кутилмоқда.

Маълумот учун, Адриано ўтган мавсумда "Барселона" билан 16та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта голли пас узатди.

Бироз олдинроқ, ушбу футболчига "Севилья" жамоаси томонидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабар берилганди.